Натижада “қизиллар”нинг жорий мавсум АПЛдаги очколари сони 91 тага етди. Жамоа АПЛга асос солинган 1992 йилдан бери мусобақа тарихидаги энг яхши натижасини қайд этмоқда. Клубнинг бунга қадар энг кўп жамғарган очкоси 2008/09 йилги мавсумда қўлга киритилганди — 86 очко.