Учрашувнинг 15 сониясиданоқ мезбонлар яримҳимоячиси Наби Кейта жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг узутмасидан сўнг, рақиб дарвозасини ишғол этиб, «қизиллар»ни олдинга олиб чиқди. Мазкур аниқ зарба мерсисайдликларнинг жорий мавсум чемпионатда киритган юбилей 100-голига айланди. Шунингдек, Кейта «Ливерпуль»нинг АПЛ доирасида рақиблар дарвозасига энг тезкор гол урган футбочи сифатида клуб тарихидан жой олди