“Сити” устози Манчестер дербисидаги ғалабасидан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Биз “Олд Траффорд”да босим остида эдик. Йигитларга фақат ғалаба ҳақида ўйлашларини, тўп ўтказамиз ёки йўқ бу ҳақида унутишларини айтдим. Аммо биз ҳали чемпион бўлмадик. Йигитларга яна ОАВни ўқимасликни ва телевизор кўрмасликни ҳам айтдим. Шунчаки дам олиб, “Бёрнли” майдони сафар қилиш керак”,—дейди Гвардиола.