Рияд Маҳрез “Сити”даги ҳолатидан мамнун эмас, у жамоадан кетмоқчи
23.04.2019 13:42 Ўқилди: 954
Маҳрез жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жуда кам ўйин ўтказди.
“Daily Mail” нашрига кўра, жазоирлик футболчи ўзига берилаётган ўйин вақтидан норози. Шу боисдан Рияд ёзда жамоани тарк этмоқчи. Қайд этиш жоиз, жорий мавсум футболчи барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказди. Бироқ унинг майдондаги вақти атиги 219 дақиқани ташкил қилади.