ПСЖнинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
23.04.2019 13:42 Ўқилди: 1004
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди ёзда ПСЖга ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи Париж клубининг ёздаги асосий трансфер мақсадига айланди. Икарди ПСЖда 32 ёшли Эдинсон Кавани ўрнини эгаллаши мумкин.
Ҳозирча музокаралар бошлангани йўқ. "Интер" Икарди учун 70 млн. евро талаб қилмоқчи, чунки футболчи ва клуб ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг унинг нархи анча тушиб кетган.