"Эвертон"га қарши баҳсдан сўнг МЮ футболчилари жанжаллашишди
23.04.2019 12:21 Ўқилди: 950
"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 35-турида "Эвертон"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумотларга кўра, ушбу ўйиндан сўнг МЮ кийиниш хонасида футболчилар ўртасида келишмовчилик юз берган. Ўйинчилар мағлубиятда бир-бирини айблашган. "Қизил иблислар" устози Уле-Гуннар Сульшер жамоа вакиллари билан ярим соат суҳбат ўтказиб, уларнинг ўйини ҳақида бор гапни айтган.