
Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилганди. Кейинроқ ташкилот Самвел Бабаяннинг бош жамоадаги фаолиятини алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилган ўн мингдан зиёд мактубни Ўзбекистон Республикаси Президентининг портали орқали қабул қилиб олди. Айнан мана шу сўровларга асосан 2018 йилнинг 15 январь куни Самвел Бабаянга нисбатан Ўзбекистон футбол ассоциацияси иш очди ҳамда мазкур иш якунига қадар ЎФА Ижроқўми мураббийни футболдан четлатди.
Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирилди
Ўрганишлар Самвел Бабаян миллий терма жамоадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланганди деган хулосага олиб келди. Шунинг ўзиёқ унинг учун терма жамоалар эшикларини ёпиш учун етарли бўлди. Бироқ кейинчалик ЎФА Ижроқўмига "Бунёдкор" футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.
"Бунёдкор" футбол клуби С.Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдиради ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўрайди. Зеро, сўнгги вақтларда давлат раҳбарининг шахсан ўзи билиб-билмай айбли қилмиш қилган ва ўз айбидан чуқур пушаймон бўлган шахсларни авф этмоқда. Ўз навбатида айбини тан олган ва уни ювиш учун меҳнат қилишга тайёр турган шахсларга нисбатан инсонпарварлик принципини қўллаган ҳолда ёрдам қўлини чўзиш зарур деб ҳисоблаймиз", — дейилади ёзилган билдиргида.
ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди.
Самвел Бабаян термада фаолият олиб борган даврда йўл қўйилган камчиликлар, унинг термага бош мураббий этиб тайинланиши борасидаги қарорнинг узвий давомидир. Бу ҳолат Ўзбекистон футбол ассоциациясига хулоса ўрнида хизмат қилиб, миллий терма жамоа бош мураббийи жавоб бериши керак бўлган аниқ талаблар ишлаб чиқилиши вазифа сифатида ЎФА Терма жамоалар бўлимига топширилди. Унга кўра, миллий терма жамоани кейинги ўринларда Европа ва Лотин Америкаси футболи билан яхши таниш бўлган, улардаги устун жиҳатларни ўзбекистонлик футболчиларга ўргата олиш салоҳиятига эга бўлган, шунингдек, фаолияти давомида кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритган мутахассис бошқариши керак эди. ЎФА шундан келиб чиққан ҳолда миллий терма жамоага таниқлик аргентиналик мутахассис Эктор Куперни олиб келди.
ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган "Локомотив" футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди.

![]() | 16.07.2026 01:11 Ўқилди 104190 Keyn Angliya terma jamoasi tarixidagi eng ko‘p o‘yin o‘tkazgan maydon o‘yinchisiga aylanadi |
![]() | 16.07.2026 00:08 Ўқилди 62428 JCH, yarim final. Angliya - Argentina 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 14.07.2026 23:56 Ўқилди 41539 LIVE. JCH, yarim final. Fransiya – Ispaniya 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 10.07.2026 00:56 Ўқилди 38582 Brunu Fernandesh: "Juda xafaman, bu jamoadan umidim katta edi" |
![]() | 12.07.2026 01:48 Ўқилди 30648 JCH-2026. Norvegiya - Angliya (matnli translyatsiya) |
![]() | 15.07.2026 01:00 Ўқилди 25662 Ispaniya Fransiyaga qarshi o‘yinda birinchi bo‘limni o‘z foydasiga hal qildi |
![]() | 15.07.2026 23:40 Ўқилди 21850 Obi Mikel Jo Koul so'zlariga javob berdi: "Men bu safsatalarga ishonmayman. Bu axlatni Ronalduning muxlislari o'ylab topishgan" |
![]() | 11.07.2026 01:24 Ўқилди 21391 Muhammad Saloh uchun asosiy da'vogar klub nomi ma'lum qilindi |
![]() | 11.07.2026 00:00 Ўқилди 16620 MYU Edersonni o'z safiga qo'shib olish fikridan qaytdi. Klub "Atalanta"ga kelishuv amalga oshirilmasligini ma'lum qildi |
![]() | 12.07.2026 08:08 Ўқилди 15679 Erling Xoland Norvegiya terma jamoasining Angliyadan uchralgan mag'lubiyatiga munosabat bildirdi |
Реклама
Сайт хақида