Осиё футболи. Эрон Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
18.04.2019 11:42 Ўқилди: 971
Эрон терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
6 июнга мўлжалланган баҳс Теҳрондаги "Озоди" стадионида ташкил этилади. Мухлислар футбол федерация раҳбариятидан икки нарсани талаб қилишмоқда: иложи борича кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ва терма жамоага тезроқ янги бош мураббийни тайинлаш.
Маълумки, Карлуш Кейруш Эронни тарк этганидан бери мамлакат бош жамоаси бош мураббийсиз қолган.