Гвардиола: «Мен ЕЧЛда омадсиз деб ҳисоблашади. Бироқ, бу катта муаммо эмас»
16.04.2019 22:42 Ўқилди: 1023
ЕЧЛнинг чорак финал «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳем» ўртасидаги жавоб баҳси олдидан «шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан бўлишди.
“Мен «Бавария» билан ЕЧЛни юта олмадим. Шу сабабли, мени ушбу мусобақада омадиз деб ҳисоблашади. Кўпчилик мени «Ман Сити»га ЧЛни ютиш учун келган деб ўйлайди. Бироқ, аслида ундай эмас. Мен бу ерга 20 ойдан буён қандай ўйнаётган бўлсак, шундай ўйин намойиш этиш учун келганман. Мен ўзим хоҳлаган футболни кўриш учун шу ердаман. «Бавария» 3 мавсум ичида ЕЧЛдан ташқари деярли барча совринларни ютиб олди. Бу катта омадсизлик бўлди. Нима дея оламан? Мен буни қабул қилдим. Мен буни биламан. Мен шу билан яшашим керак. Лекин, бу у қадар катта муаммо эмас. Буларнинг барчаси мени янада кучлироқ қилади. Кўпгина катта жамоалар мусобақанинг ушбу босқичига етиб кела олмади. Шу сабабдан, асосийси мавсумнинг 11 ойини қандай ўтказиши. Мен учун асосий титул бу – АПЛ. Ҳар 3 кунда ўйин ўтказиб, нимагадир қодир бўлган жамоани менга кўрсатинг”, - дея қайд этган испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.