Шомуродов учрашувдан сўнг Матч Премьер'га интервью берди.
“Жарима майдончаси ичида эдим. Тўп менга шундай аниқлик билан оширилдики, фақатгина бош билан гол уриш қолганди. Карпин захирадан тушишимдан олдин жамоага ёрдам беришим кераклигини айтди. Жорий мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси? Бундай демаган бўлардим. Мен «Ростов» сафида кам гол урмоқдаман. Ҳужумчи биринчи навбатда кўп гол уриши керак”, – дейди 23 ёшли форвард.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали