Туркия чемпионатининг марказий учрашувидан ўрин олган “Бешиктош” – “Фенербахче” учрашуви жанговор дуранг билан тугади.
Ушбу баҳс чинакам “Турк дербиси” бўлди десак муболаға бўлмайди. “Бешиктош” биринчи бўлимда 3 та гол ўтказиб юборган бўлса, иккинчи бўлимда 12 дақиқа ичида 3 та гол уришга муваффақ бўлди.