ОЧЛ, 3-тур. "Пахтакор" ўз майдонида "Ал-Садд" билан дуранг ўйнади
09.04.2019 21:00 Ўқилди: 1188
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" клуби Қатарнинг "Ал-Садд" жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугади. "Ал-Садд" таркибида Хави дубль қайд этган бўлса, "Пахтакор" таркибида Ҳожиакбар Алижонов ва Драган Черан гол муаллифига айланишди.