Натижада Азарнинг АПЛда жорий мавсум урган голлари 16 тага етди. Шунингдек унинг ҳисобида 12 та голли узатма ҳам мавжуд. “Гол+пас” тизимида Азар 28 очко билан АПЛ пешқадами бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда Серхио Агуэро (26 очко), Муҳаммад Салаҳ (25 очко) ва Раҳим Стерлинг (24 очко) бор.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали