Қатар клуби сафида испаниялик Жаҳон чемпиони, Европа чемпионлар лигаси ғолиби Хави фаолият олиб бормоқда.
Сайтимиз мухбири бугунги расмий машғулотдан олдин Хавидан мини интервью олишга муваффақ бўлди. Футболчи шошиб тургани учун суҳбат узоққа чўзилгани йўқ.
- Бу фаолиятингиздаги охирги мавсумми?
- Ҳа, катта эҳтимол билан футболчи сифатидаги сўнгги мавсумимни ўтказаяпман.
- Энди мураббий бўлмоқчимисиз?
- Ҳа мураббий бўлиб ишламоқчиман.
- Қаерда ишламоқчисиз, "Ал Садд"дами ёки Қатар терма жамоасида?
- Балки, балки Қатар терма жамоасида.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Садд" учрашуви 9 апрель куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Артём Меликов суҳбатлашди
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали