"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" ўртасидаги баҳсни Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик реферилар бошқаради. Унга қанотларда Филиппе Мели ва Маттео Пассери ёрдам беради. Захира ҳаками - Даниэле Орсато. Видеоёрдамчилар - Массимилиано Иррати ва Марко Гвида.
"Аякс" - "Ювентус" учрашувида Карлос дель Сорро ва унинг ёрдамчилари ишлайди. Қанотларда Хуан Юсте ва Роберто Алонсо ёрдам беради. Захирада - Тасос Сидиропулос. Видеоёрдамчилар - Алехандро Эрнандес ва Хуан Мартинес.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали