Бошланди: "Челси" мухлислари: "Кепа — дунёдаги энг тарбиясиз пасткаш"
25.02.2019 18:42 Ўқилди: 1703
"Челси" посбони Кепа Аррисабалага Кубок финалида Саррининг қарорига бўйсунмагани учун ҳақоратлар гирдобида қолди.
Хусусан, Лондон клуби ишқибозлари футболчининг википедиясига кириб, ундаги маълумотларни ўзгартиришди. "Кепа — дунёдаги энг тарбиясиз пасткашдир. Онаси унга тарбия бера олмаган", деб ёзди мухлислардан бири.
Бошқа бир мухлис эса Саррининг Кубок финали мағлубиятидан кейин истеъфога чиққанини "маълум қилди".