Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" испаниялик ўрнига икки номзодни топиб қўйишди. Агар 28 ёшли посбон шартномани узайтиришни хоҳламаса ва жамоасини ўзгартирса, манкунианлар "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорд ёки "Атлетико" футболчиси Ян Облакни харид қилишга уриниб кўради.
Жорий мавсум де Хеа "Манчестер Юнайтед" сафида 39та ўйин ўтказиб, 48та гол ўтказиб юборди.
Пикфорднинг бозор нархи 40 млн. евро, Облакники эса икки баравар қиммат.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали