Гап шундаки, мазкур дарвозабон бир ҳафтадан сўнг 74 ёшни қарши олади. У мамлакат қуйи дивизионининг тур учрашуви доирасида "Маккаби Рамат Ган" клубига қарши (1:5) майдонга тушиб, футбол тарихидаги ёш энг катта посбонга айланди.
Исаак Хайик Ироқда туғилган бўлиб, 4 ёшида Исроилга кўчиб келган. Мазкур баҳс якунланганидан кейин эса у яна бир ўйинда қатнашиб, фаолиятини тугатмоқчилиги айтган.
Аввалги рекорд натижа уругвайлик Роберто Кармонага тегишли эди. Ушбу дарвозабон "Пан-де-Асукар" клуби сафида 53 ёшида асосий таркибда майдонга тушганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали