Раҳим ўтган мавсум АПЛ чемпиони бўлиб, лига Кубоги (Carabao Cup) соҳибига айланганди. Шунингдек, 24 ёшли футболчи Англия терма жамоаси билан ЖЧ-2018нинг ярим финалига қадар етиб борганди.
Стерлинг жорий мавсум 42та учрашувда майдонга тушиб, 19та гол ва 10та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Жамоадошлари билан лига кубогида кетма-кет иккинчи маротаба зафар қучди.
Аввалроқ, англиялик яримҳимоячи "Брайтон" ўртасида ўтказилган кубок доирасидаги ярим финал ўйини учун 550та чипта сотиб олиб, уларни ўзи таҳсил олган мактабдаги ўқувчи болаларга тақдим қилганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали