"Биз юқори мақсадни олдимизга қўямиз. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. "Энфильд"даги ўйин, чорак финал учрашуви, биз учун жуда аҳамиятли. Бу бизнинг ЕЧЛдаги иккинчи мавсум, ўн иккинчиси эмас. Биз охирги уч йилда шунча марта ғалаба қозонган "Реал Мадрид" жамоаси эмасмиз. Рақобатлашишни ҳуш кўрамиз ва ўйинда ютиш учун барчасини амалга оширишга интиламиз", - дея Клоппнинг сўзларини келтирди Goal нашри.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Порту" жамоалари ўртасидаши ўйин 9 апрельдан 10 апрельга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали