Ушбу саҳифада ўйиннинг энг муҳим ҳолатларини кузатиб бориш мумкин.
Суперлига, 3-тур
БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ 1:1 LIVE
7 апрель 2019. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Исҳоқ Ибрагимов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Медина Смит 5, - 0:1 (Алишер Саноев). Достон Ибрагимов 27, - 1:1.
"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асад Собиржонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Акрам Баҳриддинов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов
Захира: Нодир Ашурматов, Хуршид Ходжаев, Фирдавс Асадов, Акобир Тўраев, Жамолиддин Убайдуллаев, Беҳруз Шодмонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Беҳруз Зайниддинов, Жаҳонгир Абдумўминов
"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Ариагнер Смит Медина
Захира: Артём Макосин, Мурод Бобожонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашов
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
27. ГООООООООООООЛ! Достон Ибрагимов жарима майдончаси ташқарисидан айланма зарбаси билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 1:1.
25. Мезболарнинг хавфли зарбаси. Асадбек Собиржоновнинг чамаси 18 метрлардан яқин бурчакка йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Черемисин қайтариб қолди
20. Мезбонлар тўп назоратини ўзларида сақлаб туришга уринишмоқда...
15. Элдор Бойматовнинг бурчакдан узатган тўпини Убайдуллаев боши билан дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.
13. Бухороликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Черемисин эгаллаб олди.
8. "Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми. Григалашвили тўпни жарима майдончаси ичида турган Бойматовга узатди. Элдор тўпга етиб кела олмади. Аммо рақиб футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди
6. Гол урилган вазиятда ҳужумчи Сановенинг қанотдан узатган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва чамаси 4-5 метрлар масофадан қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди...
5. ГООООООООООООЛ! Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Медина Смит муваффақиятли якунлади - 0:1.
3. Достон Ибрагимовнинг "жонли девор"дан ошириб йўллаган зарбасини Черемисин эгаллаб олди
2. Мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Дарвозагача 20 метрлар масофа
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 18:30да бошланади.
ЯНГИЛАШ
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали