Ушбу саҳифада ўйиннинг энг муҳим ҳолатларини кузатиб бориш мумкин.
Суперлига, 3-тур
БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ 0:1 LIVE
7 апрель 2019. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Исҳоқ Ибрагимов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Александр Давиденко.
Гол: Медина Смит 5, - 0:1 (Алишер Саноев).
"Бухоро": Раҳимжон Давронов, Азамат Исроилов, Миржалол Жумаев, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асад Собиржонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Акрам Баҳриддинов, Артём Кулеша, Достон Ибрагимов
Захира: Нодир Ашурматов, Хуршид Ходжаев, Фирдавс Асадов, Акобир Тўраев, Жамолиддин Убайдуллаев, Беҳруз Шодмонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Беҳруз Зайниддинов, Жаҳонгир Абдумўминов
"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Миржалол Қосимов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Ариагнер Смит Медина
Захира: Артём Макосин, Мурод Бобожонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Азизбек Усмонов, Хуршид Олимов, Мақсуд Каримов, Суҳроб Ярашов
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
8. "Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми. Григалашвили тўпни жарима майдончаси ичида турган Бойматовга узатди. Элдор тўпга етиб кела олмади. Аммо рақиб футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди
6. Гол урилган вазиятда ҳужумчи Сановенинг қанотдан узатган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва чамаси 4-5 метрлар масофадан қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди...
5. ГООООООООООООЛ! Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Медина Смит муваффақиятли якунлади - 0:1.
3. Достон Ибрагимовнинг "жонли девор"дан ошириб йўллаган зарбасини Черемисин эгаллаб олди
2. Мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Дарвозагача 20 метрлар масофа
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Учрашув соат 18:30да бошланади.
ЯНГИЛАШ
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали