«Барселона» бугун Альба билан шартнома узайтирилганини эълон қилиши мумкин
25.02.2019 15:00 Ўқилди: 1652
«Барселона» ҳимоячиси Жорди Альба жамоа билан шартномани узайтириши мумкин. Diario Sport тарқатган хабарга кўра, томонлар янги шартнома борасида келишувга эришишган.
Келишувга мувофиқ, футболчи 2024 йилнинг ёзига қадар "Камп Ноу"да қолади. Бу ҳақдаги расмий хабар бугун тарқатилиши кутилмоқда.
Янги шартнома орқали Альба футболчилик фаолиятини «Барселона»да якунлаш имкониятига эга бўлади.