ЯНГИЛАШ
Миржалол Қосимовнинг мазкур ўйинга тайёрлаган тактик режалари тўлиқ иш бермоқда
37. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! Кутилганидек учинчи гол ҳам ўзини кўп куттириб қўймади. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан кейин ҳужумчи Полвонов дарвозабон билан бирга-бир қолди ва киперни ҳам алдаб, тўпни дарвозага йўналтирди - 3:0.
35. АГМК хотиржамлик билан ўйинни тўлиқ назорат қилган ҳолда учрашувни ўтказмоқда. "Қўқон-1912" футболчилари биринчи бўлимдаёқ жисмонан жуда катта куч йўқотишди.
32. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дилшод Жўраев! АГМКнинг қатор ҳужумлари яна бир голга сабабчи бўлди. Бу сафар бурчак зарбаси голга айланди. Жасур Ҳасановнинг айланма узатмасидан сўнг тўп дарвозага қараб кетаётганда чизиқ устидан Дилшод Жўраев тўпни дарвозага киришига кўмаклашиб юборди - 2:0!
- Буёғига "Қўқон-1912"га янада қийин бўлади. Тенгликда ўйин бўйича устунлик қилган АГМК, бир киши кўп ҳолатда ўзини янада қулайроқ ҳис этиш имкониятига эга бўлади. "Қўқон-1912" эса характер кўрсатадими? Бу саволга қолган дақиқалар давомида жавоб оламиз.
27. Четлатиш: Бироз аввал сариқ карточка билан сийланган Иқбол Маликжонов Костичга нисбатан очиқчасига қўпол ўйнади ва иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдонни тарк этмоқда.
25. Ўтган 5 дақиқа ичида "Қўқон-1912" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди. Ҳужумга ўтишга уринмоқда. Лекин АГМК мудофаа чизиғи бугун ишончли ўйнамоқда.
23. Костичнинг эътиборсизлиги натижасида тўп йўқотилди ва Тимур Усмонов Акбар Тўраев дарвозаси томон зарба йўллади. Кипер ўз ўрнида.
20. Иқбол Маликжонов майдон марказида рақиб футболчисини очиқчасига ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
17. АГМК ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Миржамол Қосимовнинг ажойиб узатмасини Зафар Полвонов голга айлантира олмади. Боян Кнежевич ўз вақтида вазиятни тўғри баҳолагани туфайли "Қўқон-1912" иккинчи голдан қутилиб қолди.
14. АГМК чиройли ва комбинацион футбол намойиш этмоқда. Ҳужумкор руҳда ўйнгаётган жамоалар рақиб дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратишни давом эттирмоқда. Зоҳир Пиримовга иккинчи голни уриш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо унинг бош билан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
12. Устунлик тўлиқлигича АГМК тарафида. Голдан руҳланган майдон эгалари яна ҳужумга зўр беришмоқда.
10. ГОЛЛЛЛЛЛ! Зафар Полвонов! АГМК қатор ҳужумлар ва хавфли вазиятлардан ниҳоят фойдаланди. Жасур Ҳасановнинг тўп узатмасидан сўнг ҳужумчи Полвонов ўткир бурчакда қолишига қарамасдан тўпни кучли зарб билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:0.
9. "Қўқон-1912" ниҳоят олдинга ўтди ва рақиб дарвозаси томон илк зарбани узоқ масофадан амалга оширди. Акбар Тўраевга бу ортиқча қийинчилик туғдирмади.
7. Хавфли вазият! АГМКнинг ҳужумлари давомий бўлмоқда. Ойбек Рустамов ўз жарима майдончаси олдида тўп оширишда қўпол хато қилди. Натижада Жасур Ҳасанов мазкур совғадан фойдаланган ҳолда яккама-якка вазиятга чиқиб борди, лекин унинг дарвозага йўллаган тўпи йўлига Боян Кнежевич ғов бўлди. АГМК футболчилари иккинчи темпда гол уришга уринишди. Бироқ бу бесамар кетди. АГМК юқори босимни давом эттирмоқда.
4. Милич Пиримовга нисбатан қоидани бузди. АГМК жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳасановнинг узатмасидан сўнг Бобур Юлдашев дарвоза томон зарба йўллади. Боян Кнежевич маҳорат кўрсатди ва хавфни бартараф этди. Қайтган тўпни эса дарвозага жойлашда Полвонов улгурмади. Рақиб ҳимоячилари ўз вақтида вазиятни юмшатишди.
3. Миржамол Қосимовнинг жарима зарбасидан оширган тўпини рақиб дарвозабони ушлаб олди. "Қўқон-1912"ҳозирча ўз жарима майдончаси ичидан чиқишга қийналмоқда.
2. АГМК ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Чап қанот орқали дастлабки юриш амалга оширилди. Сўнгги паллада Полвонов тўпга улгурмади.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.
- Олмалиқдаги стадионда Қўқондан бир гуруҳ мухлислар ташриф буюришган. Шунингдек, тахминан 2-3 мингга яқин маҳаллий ишқибозлар ҳам трибуналарни банд этиб туришибди.
- Учрашув соат 17:15да бошланади.
Суперлига, 3-тур
АГМК — ҚЎҚОН-1912
7 апрель 2019. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:15
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Найим Қосимов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Гол: Зафар Полвонов (10 - Жасур Ҳасанов), Дилшод Жўраев (32 - Жасур Ҳасанов), Зафар Полвонов (37 - Миржамол Қосимов)
АГМК: 45.Акбар Тўраев, 23.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобурбек Юлдашов, 31.Сайдулла Раҳматов, 22.Миролюб Костич, 4.Миржамол Қосимов, 17.Муроджон Тошматов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Жасур Ҳасанов, 9.Зафар Полвонов.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 8.Санъат Шихов, 15.Жасур Ҳакимов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 33.Сардор Раҳмонов, 36.Шаҳбоз Умаров, 37.Шерзод Файзиев, 60.Камрон Саидазимов.
“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов, 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Бехруз Саъдиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Шахбоз Эркинов, 27. Жасур Ёқубов, 55. Милош Николич.
Огоҳлантиришлар: Иқбол Маликжонов (20)
Четлатиш: Иқбол Маликжонов (27)
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали