"Goal" хабарига кўра, 26 ёшли бельгияликнинг хизматларига "Атлетико" ва Дортмунднинг "Боруссия"си даъвогарлик қилмоқда. Унинг жамоа билан келишуви 2020 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Азар бу мавсумда жамоаси таркибида 28 ўйинда қатнашиб, 12 гол урди ва 11 бора ассистентлик қилди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали