"Жамоа ажойиб ўйин ўтказжи, жуда кўп ишларни амалга оширдик. Четлатишга қарамай, жамоам жуда яхши ишлади. Суарес ҳисобни очганда, вазиятни ўнглаш қийин эди. Сабаби, жуда оз вақт қолганди.
Диего Коста билан гаплашмадим. Ҳакамдан вазиятни қандай жиддийлигини сўрадим. Чунки, "Барселона" ўйинчилари ҳам худди шу ишни қилишди ва четлатилгани йўқ. Бизда 11 ўйинда 7 марта четлатиш кузатилди. Бу яхши эмас", - деди Симеоне.
Учрашувнинг 28-дақиқасида "Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста ҳакам Хесус Хиль Мансанога нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун четлаштирилди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали