Карпин: "Соат 7 дан 9 гача "Краснодар"дан кучли бўлдик"
25.02.2019 09:42 Ўқилди: 1629
"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин Россия кубогини 1/4 финалида "Краснодар" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0, биринчи ўйин - 2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
Кейинги босқичга чиққанимиздан мамнунмиз. Ўйинга келсак, биринчи бўлим ёқмади. Иккинчиси яхшироқ ўтди, аммо қиладиган ишларимиз бор. Биринчи расмий ўйин учун яхши ўйин ўтказдик. Ҳамма нарса устида ишлашимиз керак. Ҳеч қандай нотабиий нарса кўрсатмадик. Кейинги босқичга ўтдик - бу яхши, ишлар эса жуда кўп", - дейди Карпин.