"Get French Football News" хабарига кўра, "қизиллар" "Лион" вингери Мемфис Депай номзодида тўхташган.
25 ёшли футболчи "Ливерпуль"нинг асосий трансфер нишонига айланган ва уни ёзда "Энфилд"га олиб келишга ҳаракат қилиб кўрилади.
Депай бу мавсум "Лион" таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 8 гол урди ва 14 бора ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали