Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон Иордания устидан 2:0 ҳисобда ғалаба қозонди
06.04.2019 17:00 Ўқилди: 1708
Токио-2020, 2-саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув вакилларимизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Ҳар икки голга Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди.