"Ван Дейк ажойиб ўйин кўрсатди. У туфайли жамоада ўзини хавфсиз ҳис қилади. Ван Дейк тўрт ҳимоячининг ишини бажаради. Серхио Рамос ва Рафаэль Варан сўнгги йиллардаги энг яхши ҳимоячилар эди, ван Дейк эса уларнинг сафига қўшилди. Голландиялик жамоанинг етакчиси бўлиши мумкин, унинг ҳимоядаги иши тақсинга сазовор. У ҳимоячидек пас беради. Ван Дейк юз фоиз йил футболчиси. Кимдир унга яқин келди дея олмайман" - дейди Невилл.
Ван Дейк жорий мавсум АПЛнинг 33та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали