"Кейлор Навас келаси мавсум "Реал"да ўйнамайди. Куртуа асосий дарвозабон бўлади" - дейди Jugones кўрсатуви бошловчиси Жозеп Педрерол.
Олдинроқ, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоада дарвозабон муаммоси бўлмаслигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум "Реал" дарвозасини Навас ва Куртуа қўриқламоқда.
32 ёшли Навас 2014 йилнинг ёзида "Леванте"дан "Реал"Га ўтган эди. Трансфер 10 млн. евро эвазига амалга ошган эди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали