Самарқандда "Динамо" Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. Бу мавсумда ғолиб бўлмаган ва мағлуб бўлмаган жамоалар тўқнашуви. Суперлигага қайтган "Динамо" ҳозирча 1 очкога эга, "Металлург" ҳисобида эса 4 очко бор. Самарқандликлар иккала ўйинда ҳам биттадан гол ўтказишди.
Бу икки клуб Самарқандда 18 марта тўқнаш келишган ва шундан иккитасида "Металлург" ғалабага эришган.
Намангандаги стадион ҳали тайёр бўлмагани боис "Навбаҳор" мавсум бошидаги уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказмоқда. Масалан, илк турда "Қўқон-1912"га қарши баҳс Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида ўтди, 3-турда "Бунёдкор" билан учрашув эса Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.
"Лочинлар" "Бунёдкор" билан ўз майдонидаги сўнгги учта ўйинда умуман ютқазишмаган - икки ғалаба ва бир дуранг.
"Бунёдкор" клуби ўз тарихида илк бор мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади ва айни пайтда Суперлигада очко олмаган ягона клуб бўлиб турибди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали