Токио-2020, 2-саралаш босқич. Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушади
06.04.2019 10:00 Ўқилди: 1432
Бугун 6 апрель куни Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб борса, Вьетнам терма жамоаси Гонконг билан куч синашади. Ҳар икки учрашув соат 15:00да бошланади.
Ўзбекистон - Иордания учрашувини КХДР мамлакатидан ташриф буюрган Жон Сол Ми бошқариб боради. Унга қанотларда Мерло Силва Албано (Филиппин) ва Сара Хо (Австралия) ёрдам беришади.