"Чунцин Лифан" футболчилари Адриан Мержеевски ва Фернандиньо биринчи бўлимда биттадан гол уриб, ўз жамаосини ҳисобда олдинга олиб чиқишди. Шанхайликлар иккинчи бўлим бошида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Венжун Луе ва Халк ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. "Чунцин Лифан" 90-дақиқада рақиб дарвозабони йўл қўйган хато туфайли ҳисобни 2:3 кўринишига келтириб, баҳсда ғалабага эришишди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов иштирок этмади.
"Шанхай СИПГ" - "Чунцин Лифан" 2:3
Голлар: Венжун Луе 54, Халк 58 - Адриан Мержеевски 30, Фернандиньо 39, Жунлинг Ян (автогол 90).
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали