"Натижаларга эришиш учун жамоамизга уйғунлик керак. Кийиниш хонасида муаммолар бўлса, узоққа бор олмайсиз. Бугунги футболчилар кўпроқ индивидуалликни яхши кўришади. Улар аввал ўзини, кейин жамоа фойдасини ўйлашади. Клубдагилар ҳаммасини ўзгартиришга қийналишса керак.
Мураббий ёлғизланиб қолди, шу сабабли клуб уни ҳимоя қилди. Кийиниш хонасидаги муаммоларни тезда ҳал қилиш лозим. Шу сабабли мавсум охирида Икарди ва Перишич жамоани тарк этади деб ўйлайман" - дейди Симони.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали