"Яқинда Вараннинг акаси Энтони билан гаплашдим, биз бироз трансфер бозоридаги ҳолат ҳақида суҳбат қурдик. Тушунишимча, Варан фаолиятининг бу қисмида кетиш ҳақида ўйлаяпти. У "Реал"ни тарк этишга қарор қилди дея олмайман, аммо шу ҳақида ўйлаяпти, чунки у "Реал"да барча совринни қўлга киритди. Варан бу клубда барча ҳамма ишни қилиб бўлди деб ўйлаяпти, шунинг учун у янги даврни бошламоқчи. Аммо Рафаэль Вараннинг ўзи билан музокара ўтказганим йўқ" - дейди Сатин.
Варан жорий мавсум "Реал" сафида 36та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилда якунига етади.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали