"Бир ҳафта олдин Англия термаси йигитларига улар Европа чемпионатида ғолиб бўлиши кераклигини айтдим. Ўйлашимча, Англия билан бир қаторда Франция ҳам Евро-2020 мусобақаси фаворити ҳисобланади. Англия аллакачон жамоа ўзагини шакллантириб бўлди. Ёш футболчилар терма жамоага секин-аста қўшилиб боришмоқда. Инглизларни ёрқин келажак кутиб турибди.
Англия Евро-2020да чемпион бўладими? Билмадим, Англия чемпион бўла оладиган ягона жамоа эмас. Аммо, кейинги ўн йилликда уларда ажойиб имконият бўлади", - дея Де Брюйненинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.
Эслатиб ўтамиз, Англия ўтган йили Россияда ўтказилган Жаҳон кубогида ярим финалга қадар етиб борган ва учинчи ўрин учун баҳсда белгияликларга имкониятни бой бериб қўйганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали