Овоз бериш натижаларига кўра, мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «Энцо Беарзот» номи билан аталувчи совриннинг эгасига айланди. Манчинига совринни Италия футбол федерацияси раҳбари Габриэле Гравина топширган. Мазкур номинацияда 54 ёшли мутахассисга «Милан» устози Женнаро Гаттузо ҳамда «Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини рақиблик қилганди.
Ўтган йили Эусебио Ди Франческо энг яхши мураббий номига сазовор бўлганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали