Сўровнома мухлислар ўртасида ташкил қилинган бўлиб, айнан ишқибозлар берган овоз натижаларига кўра, "Локомотив" собиқ футболчиси Икром Алибоев финалга қадар етиб келди.
Маълумки, Алибоевнинг 2018 йил "Ал Ваҳда" дарвозасига киритган голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Алибоев бирмунча узоқ йўлни босиб ўтди ва охири финалга қадар етиб келди. Энди буёғига бир қадам қолди. Икромжон финалда ҳал қилувчи ўринни эгаллаш учун эронлик Андраник Теймурян билан баҳс олиб боряпти.
TAS-IX
Голни кўчириб олиш: ТЕЛЕГРАМ
Марҳмат қуйидаги линк орқали Икром Алибоевнинг голини яна бир марта кўринг ва ҳамюртимизга овоз беринг: ОВОЗ БЕРИШ
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали