Маълумотларга кўра, 24 ёшли хавбекнинг Париж клуби билан шартномаси ёзда якунига етади ва у "Реал" билан шартнома борасида келишиб олишга яқин турибди. Аввалига футболчи "Барселона"га ўтиш учун ПСЖ билан янги битим имзолашдан бош тортган эди, аммо Рабьонинг онаси Каталония клубидан қўшимча 5 млн. евро сўрагани туфайли испан гранди трансфердан воз кечди.
Рабьо жорий мавсум ПСЖ сасфида 20та учрашув ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голли пас берди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали