“Ҳаводаги курашларда бизга озгина етишмади. Дастлабки ярим соатликда яхши ўйнадик. Аммо ўзимизга ишонч ҳам етишмади. Ўйинчиларимни ҳеч нарсада айблай олмайман. Улар ҳаракат қилишди. Биз жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. Бироқ мағлубиятга учраш доимо ёқимсиз бўлган. Бизда рақиб дарвозасига қадар бориш ва зарба беришда муаммолар кузатилди. Айниқса, майдоннинг учинчи қисмида. Жамоа охиригача курашди. Қийин вазият. Лекин кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйинчиларимни қўллашда давом этаман, навбатдаги ўйинда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз”,—деди Зидан.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали