Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари тақвими
15.02.2019 10:04 Ўқилди: 2304
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида 2020 йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Гуруҳимиздан Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари жой олган бўлиб, гуруҳдаги ўйинларнинг барчаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ўйинлар 22-26 март кунлари "Локомотив" ва "Пахтакор" стадионларида бўлиб ўтади.
Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган ўйинлари тақвимини ҳавола қиламиз: