Кутилгандек барча уч ўйинда майдон эгалари рақибдан устун эканликларини амалда исботлашди.
“Манчестер Сити” ўз уйида Де Брюйне ва Саненинг голларидан кейин “Кардифф”дан уч очко “ишлаб” олишди.
“Тоттенҳэм” ўзининг янги стадионидаги илк ўйинда мухлисларни хурсанд этди. Сон Хин Мин ва Эриксен “Кристал Пэлас” дарвозабонини ранжитишди ва лондонликлар ишончли ғалабани қўлга киритди.
Турнинг яна бир учрашувида “Челси” “Брайтон”га ҳеч қандай имкон қолдирмади. Жиру, Азар ва Лофтус Чик киритган голлар “аристократлар”га йирик ғалабани тақдим этди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали