У ҳозирда “Вальядолид”нинг раҳбари ҳисобланади.
“Жорий мавсум рақибларимиз дарвозаси томон бешта пенальти белгиланди. Бироқ, бирортасини ҳам аниқ амалга ошира олмадик. Бўлди, энди шахсан ўзим майдонга тушиб, 11 метрлик нуқтадан зарбаларни бермоқчиман. Албатта пенальти тепиш дахшатли ҳолат ва уни аниқ амалга ошириш катта маъсулиятни талаб қилади." - дейди Роналдо.
Маълумот ўрнида, 42 ёшли Роналдо ўтган йили испан клубига президенти этиб тайинланганди. “Вальядолид” ЛаЛиганинг 29 туридан кейин 30 очко билан жадвалнинг 16-поғонасидан жой олган.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали