Хусусан, жамоа сафига яқинда Лазиз Убайдуллаев таклиф этилди. Ёдингизда бўлса, ушбу 32 ёшли футболчи ўтган мавсум “Андижон” сафида ўйнаб ПРО-Лигада ғолибликни қўлга киритганди. Кейинчалик Лазиз ўзига янги жамоа топишга қарор қилиб, маълум муддат “Бухоро” йиғинида бўлди. Қисқа муддат ичида бухороликлар лагерини тарк этган Убайдуллаев яқинда ўзига жамоа топишга муваффақ бўлди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали