Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол бўлишга даъвогарлар орасида ярим финалга йўл олди
03.04.2019 10:34 Ўқилди: 1588
Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўз сайтида сўровнома ўтказмоқда. Ушбу сўровномада ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг голи ҳам қатнашмоқда.
Унинг 2018 йил Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафида "Ал-Ваҳда" дарвозасига майдон марказидан туриб киритган голи ярим финал босқичига йўл олди. Эндиликда Алибоевнинг голи финалга йўл олиш учун Сауд Ҳарирининг "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ваҳда" ўйинида киритган голи билан беллашади. Қуйидаги ҲАВОЛАорқали ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг голига овоз беришингиз мумкин.
Иккинчи ярим финалда эронлик футболчи Андраник Теймуряннинг 2013 йил "Бурирам Юнайтед" - "Истиқлол" учрашувида киритган голи Абдулазиз Ал-Доусарийнинг "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ҳилол" ўйинидаги голи билан беллашмоқда.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.