Месси Испания чемпионатида стандарт вазиятлардан урилган голлари сони бўйича “Реал” собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қувиб ўтди.
34 ёшли португалиялик умумий ҳисобда 80 та голга муаллифлик қилган. Шулардан 61 та голни пенальтидан, 19 тасини эса жарима зарбасидан урган.
Месси ҳисобида эса эндиликда 81 та гол бор. 29 та гол — жарима зарбасидан, 52 таси эса пенальтидан.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали