Туринликларнинг иккинчи голига 19 ёшли ҳужумчи Мойзе Кин муаллифлик қилди. Бу унинг жорий мавсум А Cерияда 6 та учрашувдаги 4-голи бўлди. Кин барча голларини сўнгги 4 та ўйинда уришга муваффақ бўлди.
Кин чемпионатдаги голлари сони бўйича ўзининг энг яхши натижасини такрорлади. У ўтган мавсумни “Верона” таркибида ижара асосида ўтказганди ва 19 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урганди.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали