"Умид қиламанки, сўнгги мағлубиятларимиз (Римликлар СПАЛ ва "Наполи"га имкониятни бой беришган) бизга туртки беради. Бу ҳақда ўйлашимиз зарур. Флоренцияда узоқ масофага тўп узатишдан кейин рақибни ўтказиб юбордик. "Фиорентина" бу борада яхши кўрсаткичларга эга.
Улар тез-тез ҳар қандай рақибга карши ушбу тактикани қўллаб туришади. Эҳтиёткор бўлишимиз шарт ва ҳимояни ёриб ўтишига имконият бермаслигимиз керак. "Рома"га қандай ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида ўйлаган ҳолда, кунига 25 соат ишлайман. Бу осон эмас, лекин ҳаракат қиламан. Ҳаммасини аниқ таҳлил қиламан: ўйинчилар, чизмаларимиз ва рақиблар", - дейди Раньери.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали