“Килианда катта ақлий қобилият бор ва у доим гол уришга ҳаракат қилади. Мбаппе – мисоли акула. Агар бир томчи қонингизни томганини кўриб қолса, у шу заҳоти ёнингизда пайдо бўлади. У бошқалардан ажралиб турувчи футболчи ҳисобланади. Машғулотлар пайтида Килиан қандай вазият бўлишидан қатъий назар гол уришга уринади. Унинг мақсади дарвозани ишғол қилиш ва янада кўпроқ гол уришдир”, - дея қайд этган Тухель.
Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали